Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Сочига парвозни амалга ошираётган қизлар бортда куйлагани учун жаримага тортилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Москвадан Сочи шаҳрига учаётган қизлар самолёт бортида қўшиқ куйлаганликлари учун минг рублдан жаримага тортилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Самода жамоат тартиби бузилганлиги ҳақида Ерга ҳаво кемаси командири хабар берган. Курск ва Оренбурглик, 24 ёшли қизларни самолёт трапи олдида полициянинг патруль-пост хизмати ходимлари кутиб олган. 

Тиббий текширув қизларнинг спиртли ичимлик ичмаганлигини тасдиқлади. Ҳуқуқбузарлар юқоридан денгиз чиройли кўрингани учун тўлқинланиб, қўшиқ куйлашганини айтишди. Машҳур қўшиқ орқали улар ҳис-туйғуларини ифодаламоқчи бўлишган, аммо қўшиқ номи ҳозирча маълум қилинмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии