Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Обамейянг Мадридни Барселонадан кўпроқ яхши кўришини айтди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг бошқа клубга ўтиши мумкинлигига шаъма қилди

"Испанияда тўп суришни орзу қиламан ва буни ҳеч қачон яширмаганман. Бироқ воқеалар қандай ривож олишини олдиндан айтиш қийин. Айни дамда "Боруссия"нинг ўйинларига бор эътиборимни қаратганман. Футболда кутилмаган нарса ва қарорлар бўлиши  мумкин. Амалдаги шартномам 2020 йилгача мўлжалланган. Шу ўринда, Мадридни Барселонадан кўпроқ яхши кўришимни айтиб қўймоқчиман. "Реал" эса "Атлетико"дан каттароқ" - деди габонлик футболчи. 

Жорий мавсумда Обамеянг Бундеслиганинг 29 ўйинида майдонга тушиб, 25 та гол киритишга муваффақ бўлган. Унинг хизматларига бир қатор Европа грандлари қизиқиш билдирмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии