Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

McDonald's'нинг энг кекса ходими Сингапурдан топилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 04.05.2016, 17:02

McDonald's компаниясининг энг кекса ходими  Сингапурдан топилди. Бу 92 ёшли Гох Гвек Энг исмли аёл бўлиб, 18 йилдан бери шу компанияда хизмат қилиб келади.  

Унинг беш нафар фарзанди, 10 набираси ва 20 чевараси бор, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

“Болаларим уйли-жойли бўлиб кетгандан кейин, зерикдим ва шу ерга ишга кирдим”, - деди Гох Гвек Энг. У ишлайдиган ресторан уйига яқин жойда жойлашган.

Аёл анча ёшга кирганига қарамай, нафақага чиқишни хаёлига ҳам келтирмайди. Унинг айтишича, соғлиги кўтаргунча меҳнат қилишни истайди. Ҳамкасблари иш жараёнида ундан ёрдамларини аяшмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа