Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Роналду: Одамлар бир зумда тикланишимни унутиб қўйган

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 05.05.2016, 11:03

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Манчестер Сити”га қарши (1:0) ЕЧЛ жавоб ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

“Чемпионлар лигаси финалига чиққанимиздан мамнунман. “Манчестер Сити”ни кичик ҳисобда таслим қилган бўлсак-да, асосийси финалга йўлланма олдик. 

Мен 15 кун майдонга туша олмади, бироқ одамлар тез тикланишимни унутиб қўйган. Мен бироз чарчадим, аммо финалда эканимиздан бахтлиман”, – дейди Роналду. 

Маълумот ўрнида, ЕЧЛ финалда Мадриднинг икки клуби – “Атлетико” ва “Реал” тўқнаш келади. Ушбу учрашув Миланда, 28 май куни бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа