Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида ўз ўрнидан силжимади

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Ўзбекистон

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Март ойида 66-поғонадан жой олган Ўзбекистон термаси ўз ўрнини сақлаб қолди. 

Миллий терма жамоамиз 59 очко билан 66-ўринда қолди. Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон термаси Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистонидан кейин олтинчи ўринда бормоқда.  

Рейтингнинг кучли ўнталигида ҳам ўзгариш йўқ. Аргентина ҳамон пешқадам, Белгия ва Чили кучли учликдан жой олган. Кейинги поғоналар, яъни, 4 дан 10 ўринларгача Колумбия, Германия, Испания, Бразилия, Португалия, Уругвай, Англия терма жамоалари эгаллаб турибди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram