Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Барселона” ўз даврозабонларини ҳеч қаерга қўйиб юбормайди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 05.05.2016, 16:17

“Барселона” жамоасининг дарвозабонлари Клаудио Браво ва Марк-Андре тер Штеген клуб сафини тарк этмайдиган бўлди. 

Испаниянинг Sport нашрининг маълум қилишича, тер Штеген каталонияликлар сафида қолиб, асосий рақобатчиси Клаудио Браво билан рақобат қилишга тайёр эканини билдирди. 

Аввалроқ тер Штеген етарлича ўйин амалиётига эга бўлмани учун бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини айтганди. 

Ўз навбатида “Барселона” ҳам ҳар икки дарвозабоннинг жавобини бермайди ва уларни  шартнома якунига қадар ушлаб қолади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа