Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Суриянинг Хомс яқинида иккита портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Сурия

Бугун Суриянинг Хомс яқинидаги Ал-Муҳрим ал-Фуққаний аҳоли яшаш пунктида иккита портлаш содир бўлди. 

Портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 12 нафарни ташкил қилди, 40 дан ортиқ киши яраланди.

Аввалига мина ўрнатилган машина ва мотоцикл портлатилган, воқеа жойига одамлар тўпланганидан сўнг эса ҳудкуш белидаги портлаш мосламасини ҳаракатга келтирган.

Ҳозирча терактлар учун жавобгарликни ҳеч қайси террорчилик гуруҳи бўйнига олмади. Сурияда фаол гуруҳлардан бири “Ислом давлати” ва “Жабҳот ан-Нусра” саналади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram