Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Ливерпуль” Европа Лигаси финалига йўл олди

Добавлено: 06.05.2016, 11:18

Европа Лигаси мусобақасининг иккинчи ярим финал жавоб ўйинида “Ливерпуль” ўз майдонида “Вильярреал”га қарши баҳс олиб борди. Унда 3:0 ҳисобида майдон эгалари зафар қучди. 

Дастлабки ўйинда мерсисайдликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, жавоб ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга бўлди. 

18 май куни Базель шаҳрида бўлиб ўтадиган финалда “Ливерпуль” “Севилья”га қарши баҳс олиб боради. 

Европа Лигаси, 1/2 финал. Жавоб учрашуви

Ливерпуль Англия – Вильярреал Испания 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 7, автогол Сориано, 2:0 – 63 Старриж, 3:0 – 81 Лаллана.

Дастлабки учрашув: 0:1

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии