Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Леонардо Ди Каприо навбатдаги қора сочли маъшуқаси билан қўлга тушди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 07.05.2016, 11:47

Актёр сўнгги пайтларда фақат қорачадан келган аёлларга кўпроқ эътибор қаратмоқда, деб хабар берди “Еlle.ru” нашри.

Дунё Леонардо Ди Каприо ва унинг қорачадан келган маҳбубаси ҳақидаги афсонага тўлиб тошди. Илгарилари Голливуд актёрининг ишқий рўйхатида фақат малла соч хонимлар етакчилик қилган бўлса, эндиликда папараццилар унинг Нью-Йорк тунгги клубларидан бирини нотаниш қорчадан келган қиз билан тарк этаётганини фош қилишди. Папараццилар улар машинага ўтирганларига қадар, суратга олишга улгуришди.  

Барча суратларда Лео юзини қўли билан беркитган бўлса, унинг ҳамроҳи эса аксинча мамнуният билан суратга тушди. У Леонинг илгариги маъшуқалари каби хушқомат ва чиройли қиз бўлиб, бошқалардан сочининг ранги билан ажралиб туради. Шунга қараб, актёр қорачадан келган қизларга кўпроқ эътибор беряпти деган хулосага келиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Леонардо Ди Каприо ва барбадоссалик хонанда Рианна ўртасида ҳам ишқий муносабатлар борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Улар биргаликда  Coachella фестивалида иштирок этишган. Айни пайтда Рианна гастрол сафарида бўлганлиги туфайли Лео вақтини бекор ўтказгиси келмаганга ўхшайди. Бундан Рианна ҳам хавотирга тушмаётганлиги, у ҳам сафар давомида рэпер Дрейк билан вақтини бекор ўтказмаслиги ҳақида миш-мишлар болалаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа