Долзарб мавзулар Абитуриент

Тиз чўккан Гитлер ҳайкали 17,2 миллион долларга сотилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 10.05.2016, 09:50

Адольф Гитлернинг тиз чўкиб ўтирган ҳайкали Нью-Йорк аукционида 17,2 миллион долларга сотилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Италиялик ҳайкалтарош Маурицио Каттелан санъат асарини 2001 йилда яратган. Аммо бу ҳайкални яратгандан кейин, синдириб ташламоқчи бўлган. “Уни бузиб ташлашни кўп ўйладим”, деб сўзлайди ҳайкалтарош.  

Ҳайкал “У” деб аталади, унда тиз чўкиб ўтирган Гитлернинг бўйи ёш боланинг бўйидай қилиб, эгнига кулранг костюм кийган ҳолда тасвирланган. 

Аукцион Christie's тадбири доирасида ўтказилган. Аукцион уйи раиси муовинининг маълумот беришича, режиссёрлар фақат кинофильмлардагина Гитлер образини яратишган, бироқ шу пайтгача тасвирий санъат ва ҳайкалтарошликда у ҳақда ҳеч қандай санъат асари яратилмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа