Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Абадий полк” акциясида бир миллионга яқин одам қатнашди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Россия

9 май куни соат 12:00 да бутун Россия бўйлаб ўтказилган “Абадий полк” акциясида бир миллионга яқин одам қатнашди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бу вақтда мамлакатнинг 41 жойида тадбир ўтказиб бўлинган эди. Ташкилий қўмитанинг берган маълумотига кўра, “Абадий полк” акциясига Новосибирскда 250 минг, Екатеринбургда 50 минг, Иркутскда 47 минг, Омск, Томск ва Самарада 30 минг киши иштирок этди.   

Ташкилотчиларнинг айтишича, акцияда бу йил ўтган йилгига нисбатан кўп одам қатнашган. Тюменда ўтган йили 5 минг одам қатнашган бўлса, бу йил 45 минг киши чиққан, Белгородда 25 минг киши тадбирда қатнашган бўлса, Симферополда 20 минг киши иштирок этган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии