Долзарб мавзулар Абитуриент

Виктория Бекхэм баланд пошна туфлидан воз кечганини билдирди

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 10.05.2016, 12:29

Буюк Британияда нашр этиладиган Telegraph газетасининг маълумот беришича, ҳатто ҳомиладорлик пайтлари ҳам баланд пошна туфли кийиб юрган Виктори Бекхэм яқиндан бошлаб, бу одатидан воз кечганини билдирган, деб хабар берди “Lady.ru” нашри.

“Мен баланд пошна туфли кия олмаяпман, айниқса ишлаётган пайтларим у менга ноқулайлик туғдиради. Кўп саёҳатларга чиққанлигим туфайли кийимлар оддий ва қулай бўлиши лозимлигини тушундим”, дейди Виктория.

Машҳур дизайнер ўзининг 2016 йилнинг кузи ва қиши учун мўлжаллаган янги коллекциясини айнан шу усулдаги кийимлар билан бойитди. Унинг фикрича, ҳар бир аёлнинг гардеробида иш учун алоҳида, турли оқшомлар учун алоҳида мўлжалланган кийимлар бўлиши лозим.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии