Долзарб мавзулар Абитуриент

Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 10.05.2016, 17:16

Гидрометеорология маркази мутахассислари Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 14 май, шанба куни Ўзбекистон бўйлаб тезлиги сониясига 17-22 метргачани ташкил қиладиган кучли шамол кузатилади. 

Шу куни қисқа муддатли ёғингарчиликлар ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даража илиқни ташкил этади.

8 май куни кечқурун республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Оқибатда дарахтлар синиб автомобиллар устига ва йўлнинг қатнов қисмига қулади. Тошкент ҳамда бошқа шаҳарларда электрэнергия ўчиши кузатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

29.06.2017, 14:11
28.06.2017, 15:27