Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Ислом давлати” болаларга мўлжалланган мобил дастурни ишга туширди

Бўлимлар: Дунё

“Ислом давлати”(ДАИШ) террорчилик гуруҳи Android тизимида ишлайдиган ва болаларга мўлжалланган дастурни ишга туширди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Мазкур дастур болаларга араб тилини ўрганишга ёрдам беради. 

Дастур скриншотларида арабча ҳарфларнинг ҳарбий мавзудаги иллюстрациялар билан, хусусан танк, ракета, милтиқ, қилич, ўқ ва патронлар билан ифодаланганини кўриш мумкин. Фойдаланувчилар, шунингдек дастурда мавзуга мос мусиқаларни ҳам тинглаш мумкинлигини таъкидлаган. 

Бундан аввал ғарб оммавий ахборот воситалари ИД томонидан Android базасида ҳимояланган мессенжер яратилгани ҳақида маълум қилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии