Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Facebook’да ТАТУ устидан шикоят қилган Жанубий Кореяда таҳсил олаётган талабага университет ректори жавоб берди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Facebook
Добавлено: 11.05.2016, 12:33

Тошкент ахборот технологиялар университети собиқ талабаси Facebook’даги Maslahat.uz гуруҳи аъзолари бўлган юрист, таълим муассасаларида маъмуриятда ишлайдиган ёки чет элда ўқиган собиқ талабалардан маслаҳат сўраб мурожаат қилди.

Талаба чет элда таълим олаётган талабага қўйилаётган тўсиқлардан шикоят қилган. Мурожаатда шундай деб ёзилади:

“Мен Жумабек Алиханов ҳозирда Магистратурада ўқийман. Айни пайтда мақсадим Ўзбекистонга Профессор бўлиб қайтиш ва Ахборот хавсизлигини таъминлашда қўлимдан келганича хизмат қилиш. Лекин ҳозирда мени таълим олишимга тўсқинлик қилаётган муаммо бор. Бу мен таҳсил олган Тошкент ахборот технологиялар университети (ТАТУ) билан мени ўртамизда имзоланган шартнома.

Авваламбор дипломимни бермасдан магистрга ўқишга топшириширишимга тўсқинлик қилишди. Дипломни вақтинча олиш мақсадида шартнома имзоладим. Лекин ТАТУ шартномадаги шартларни бажармади. Энди эса янги ректор мендан шартномани талабларини бажаришимни сўраяпти.

Мен 2014 йили, ТАТУда бакалврлик даражасини олиб, Жанубий Кореядаги Инҳа университетига Магистратурага мустақил равишда ўқишга кирдим. 

Инҳа Университети низомига кўра, ўқишга қабул қилинган талаба диплом ва илова нусхаларига апостил қўйдириб Университетга жўнатиши керак эди.

Шу боис, грант асосида ўқиган талабаларга диплом кўчирмасини бераётган Лола опа исмли ҳодимдан фуқаролик пасспортимни гаровга қўйиш орқали дипломимни асл нусхасини 2 ҳафтада қайтариб бериш шарти билан сўрадим.

Аввалига Лола опа бунинг учун Илмий ишлар бўйича Проректор Тешабоев дан шу ҳақда аризага имзо олиб келишимни сўради. Аризага имзо қўйдириб олиб борганимда у қуйидаги гапни айтди: "Ректорни янги қарори чиқди, энди агар талаба грант асосида ўқиган булса, фақат Шартнома тузганларгагина диплом берилади". Шундан сўнг халқаро бўлим бошлиғи Собир ака орқали қуйидаги расмда кўрсатилган шартномани имзоладим.

Гап шундаки, шартномада кўрсатилган мажбуриятларни ТАТУ бажармади. Сабаби биринчидан, мени Инҳадаги ўқишга ТАТУ юборган эмас, балки, мустақил равишда ўзим борганман, иккинчидан, шартномада ТАТУ грант топиб бериши керак деб айтилган, лекин грантни мен ўзим мустақил топиб ютганман.

Айрим далиллар сифатида қуйидагиларни келтиришим мумкин: биринчидан, Инҳа Университетига ўқишга қабул қилинишимда ТАТУ мен учун ҳеч қандай тавсиянома бермаган, ҳаттоки Инҳага мен ҳақимда бирорта e-mfil ҳам жўнатилмаган. Бундан ташқари шартнома магистратурага ўқишга кирганимдан сўнг 1 ой 19 кун ўтиб имзоланган. 

2014/6/27 - Инҳа га ўқишга қабул қилиндим 

2014/6/27 - ЖонгСеок грантини ютдим

2014/8/15 - Шартнома имзоланган сана

Шартномада кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганига қарамасдан ҳозирда ТАТУ мендан шартномадаги иккинчи томони бажарадиган шартларни талаб қилаяпти.

Хуллас маслаҳат беринг мен қайси ташкилотга мурожаат қилишим, ёки қандай чора кўришим керак?”

Талабанинг мазкур мурожаатига Тошкент Ислом университети ҳамда ТАТУ ректорининг шахсан ўзи ҳам жавоб қайтарган.

Тошкент Ислом университети проректори мазкур мурожаатга жавобан Бошқа давлат грантида ўқиган, лекин чет элга кетмаган талабаларнинг бу шартномани тузишига эҳтиёж йўқлигини, улар ўқишни битириб, биронта давлат ташкилотида ишлаб беришини ва давлат олдида ўз мажбуриятларини шу билан бажарган ҳисобланишини айтиб ўтган. Жумабек Алиханов эса давлат ҳисобидан таҳсил олгани ва ишлаб беришни кечиктиргани учун у билан алоҳида шартнома тузилганини айтиб ўтган.

Тошкент ахборот технологиялари ректори Ўткир Ҳамдамов қуйидаги жавобни берди: 

“Университет нима қилаётган бўлса республикамиз равнақи учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида амалга оширмоқда. Сиз имзолаган шартнома орқали сизга иш бермоқчимиз, ишлашингиз учун шароит яратмоқчимиз. Истасангиз бошқа давлат ташкилотида ишлашингиз мумкин, лекин ҳали ТАТУ ўзининг хулосасини айтмасидан туриб ўзингиз хулоса чиқаришингиз нотўғри.

Биз ҳам ўқишингизни қўллаб-қувватлаймиз, керак бўлса тавсия ҳам беришимиз мумкин. Лекин магистрни тамомлагандан сўнг PhD (Doctor of Phylosophy) ўқимасдан ишлаб кетадиган бўлсангиз сизни чақириб олишга тўғри келиши мумкин.”

“Ҳурматли ректор, Ўткир Ҳамдамов. Шошқалоқлик қилган бўлсам узр сўрайман. Гап шундаки, мен ҳали магистрлик ўқишимни тамомламасдан туриб, қачон ТАТУга ишлаб берасан деб сўралди. Буни сиз ўқиган e-mail’да ҳам келтиргандим. Бу эса мени бутун фикримни ўқиш ва изланишга қаратишдан тўхтатди. Мен нима қилаётган бўлсам республикамиз равнақига қўлимдан келганича ҳисса қўшиш учун қилаяпман. Мақсадим, жахон стандартидаги кадр бўлиб етишиш ва Ўзбекистонни Ахборот Технологиялари соҳаларини жаҳон стандартига олиб чиқиш. Шу сабаб мен нафақат магистр балки, PhD ҳам ўқишни режалаштирганман”, – дея жавоб ёзиб қолдирди талаба.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа