Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

80 ёшли кампир “ёшартирувчи” пардоздан кейин ижтимоий тармоқни ҳайратга солди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Аёл

Хорватиялик 80 ёшли Ливия Мулач набираси Теа Флагонинг макияжи билан батамом бошқа аёлга айланди

Теонинг моҳирлик билан қилган макияжи уни бошқаларнинг кўз ўнгида кескин ёшаришига олиб келди. Профессионал визажистнинг “Инстаграм”ида 83 мингдан зиёд фойдаланувчилар мавжуд, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Ливия Мулачни набираси тонал крем, помада, тушь ва бошқа косметик воситалардан фойдаланган ҳолда грим қилишини видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлагандан кейин кампир машҳурликка эришди. У оний лаҳзаларда таниб бўлмас даражада, тамоман бошқа аёлга айланди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни эркалаб, “замонавий буви” аташди ва у тезда бутун дунёга машҳур бўлди. Май ойининг бошларида Ливия Мулачни набираси билан бирга машҳур Good Morning America телешоусига таклиф этишди. Кампир бир неча йиллардан бери қариялар уйида яшайди. Набирасининг айтишича, бувиси “Дунёда хунук аёлнинг ўзи йўқ, фақатгина дангаса аёллар бор, холос” дейишдан чарчамайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии