Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Олтойлик пенсионер аёл икки кун ботқоқда ёрдам кутди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Россиянинг Олтой вилоятидаги Зарин туманида яшовчи аёл қўзиқорин териш мақсадида ўрмонга кириб, адашиб қолди. У ўрмондан чиқиш йўлларини қидириб, ботқоққа ботган ва икки кун мобайнида ботқоқда ёрдам кутган, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

“Қўзиқорин териш мақсадида аёл 8 май куни ўзи яшайдиган аҳоли пунктидан қарама-қарши томонга кетган ва натижада адашиб, ботқоққа ботиб қолган. У ФВВ ходимлари томонидан қутқарилган”, деб маълумот берди ФВВ вакили. Айни пайтда аёл касалхонага ётқизилган, соғлиги яхши, ҳаёти хавф остида эмас.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии