Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентдаги ЙТҲда 6 ёшли бола ҳалок бўлди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто
Добавлено: 12.05.2016, 15:17

10 май куни Тошкентнинг Олмазор туманидаги “Чилгутон” маҳалласида “Спарк” автомобилини бошқарган аёл 6 ёшли болани уриб кетган.

Воқеа соат 18:00-19:00 оралиғида Тахтапул Дарвоза кўчаси бўйлаб содир бўлган. UZ24 нашрига шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг маълумот беришича, бола йўлга катта реклама баннери орқасидан югуриб чиққан ва аёл уни пайқамай қолган.

Айрим гувоҳларнинг маълумотларига кўра, аёл воқеа содир бўлган пайтда телефонда СМС ёзиш билан овора бўлган, шу сабабли вақтида тормоз босишга улгурмаган. Ушбу маълумот тасдиқланмаган.

Воқеа жойига зудлик билан ЙҲХБ ходимлари етиб келган.

Суратда: ЙТҲ содир бўлган Тахтапул Дарвоза кўчаси

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии