Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

"Эвертон" бош мураббийсиз қолди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

Англиянинг "Эвертон" жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес  ўз лавозимидан озод этди, деб хабар беради Sky Sports.

"Эвертон" Англия чемпионати сўнгги 10 учрашувида атиги битта ғалаба қозонгани учун раҳбарият испаниялик мутахассисни бўшатишга қарор қилди. 37-турдан сўнг ливерпулликлар 44 очко билан турнир жадвалининг 12-поғонасида бормоқда.

Мавсум бошида эса Мартинес олдига жамоани еврокубокларга олиб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Унинг ўрнини "Аякс" собиқ устози  Франк де Бур ёки чилилик мутахассис Мануэль Пеллегрини эгаллаши кутилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии