Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентда илк бор пиёдалар йўлакчасига махсус кўзгу ўрнатилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто
Добавлено: 13.05.2016, 15:48

Тошкент шаҳридаги Кичик Халқа йўли кўчасидаги пиёдалар йўлакчасидан бирига (Боткин қабристони яқинида) илк маротаба ҳайдовчига пиёданинг ўтаётганини тўлиқ кузатиш имконини берувчи айлана кўзгулар ўрнатилди, деб хабар берди “Nuz.uz” нашри.    

Маълумки, марказий кўчалардаги йўлни ажратувчи чизиқлар оралиғига темир тўсиқлар ўрнатилгандан сўнг, ҳайдовчилар томонидан йўловчиларни кўрмай қолиш ҳолатлари ва бунинг оқибатида ЙТҲ содир бўлиши кўпайди. Мазкур кўзгуларни ўрнатишдан мақсад йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олишдан иборат.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа