Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

10 дан ортиқ машҳурлар иштирокидаги омадли клип(Видео)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Клип

Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмоновнинг “Мароқанд” гуруҳи ўзининг илк ижод намунасини тақдим этди. Қўшиқ “Тарнов” деб номланади. Тарона сўзи ва мусиқаси муаллифи Элдор Қаюмов, унга мусиқий безакни Ботир Алиев берган.

Трек ва сюжет жанрида суратга олинган клип режиссёри Жонрид Сагдиев. Клипда эстрада ва кино оламининг 10 дан ортиқ таниқли вакиллари,жумладан Жаҳонгир Позилжонов, Жавлон Шодмонов, Зиёда, Асал Шодиева, Акбархўжа Расулов, Дониёр Ҳофизов, қизиқчи ва актриса Халимахоним, Дилшод Мирзамуродов, Аҳмад Темуров, “Comedy Uz” резидентларидан Хасан ва Хусан триоси суратга тушди. 

Ёш хонандаларнинг қўшиғи ва унга ишланган клип ўзига хослиги билан эсда қолади. Клип ғояси, ундаги кадрлар кетма-кетлиги, хонандаларнинг ўзини тутиш маҳорати—ҳамма-ҳаммаси таҳсинга сазовор! Қуйида клипни томоша қилиб, бунга ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии