Долзарб мавзулар Абитуриент

Истанбулдаги портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 16.05.2016, 15:08

15 майдан 16 майга ўтар кечаси Истанбул шаҳрида қўлбола портловчи қурилма портлаши оқибатида тўрт киши тан жароҳати олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Истанбулнинг Осиё қисмидаги Малтепа туманида жойлашган кўприк тагида 16 майга ўтар кечаси қўлбола бомба портлатилган. Портлаш оқибатида кўприк тагидан ўтиб кетаётган автомобилдаги икки киши ва такси кутиб ўтирган икки йўловчи металл осколкалардан тан жароҳати олган.

Полиция бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган, ҳозирча айбдорлар аниқланмаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии