Долзарб мавзулар Абитуриент

Женевада йирик пушти ранг бриллиант рекорд суммага сотилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 18.05.2016, 16:26

Вазни 15,38 карат бўлган пушти ранг бриллиант рекорд суммага 31,5 миллион долларга сотилди.  Бу ҳақда Женевадаги Sotheby's аукционида хабар беришди.

"Бу янги дунё рекорди… Бу пушти ранг бриллиант учун тўланган энг юқори нарх", — дейди аукцион ташкилотчиси Дэвид Беннет. 

Бриллиант Осиё фуқароси томонидан сотиб олинган.

Sotheby's аввалроқ бриллиантни 28-38 миллион долларга баҳолаганди.

Бриллиант беш йил олдин Жанубий Африкадан топилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии