Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Неймар 2022 йилгача “Барселона”да тўп сурадиган бўлди!

Бўлимлар: Спорт
Теглар: Неймар
Добавлено: 19.05.2016, 12:52

Испания “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар каталонияликлар раҳбарияти билан янги шартнома борасида келишиб олди, деб хабар бермоқда El Mundo Deportivo. 

Манбанинг қайд этишича, 24 ёшли бразилиялик футболчининг клуб билан янги келишуви 2022 йилгача мўлжалланган бўлади. 

Ушбу келишув, “Севилья”га қарши кечадиган Испания Кубоги финалидан кейин имзоланиши кутилмоқда. Бу эса 22 май санасидан кейин демакдир. 

Янги битимга кўра, Неймарнинг товон пули 220 миллион еврога тенг бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, Бразилия термаси аъзосининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа