Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АҚШлик аёлнинг ўлими Трамп ёки Клинтондан ҳеч бирига овоз бериш истаги йўқлиги билан изоҳланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 19.05.2016, 13:35

АҚШда чоп этиладиган газеталардан бирида антиқа мақола пайдо бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru” .

Нашрнинг маълум қилишича, Виржиния штатида яшовчи аёлнинг ўлими АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод  Дональд Трамп ва Демократлардан ноизод Хиллари Клинтондан ҳеч бирига овоз бериш истаги йўқлиги билан изоҳланган.  

“Дональд Трамп ёки Хиллари Клинтондан бирини танлаш муаммоси билан тўқнаш келган Ричмонд шаҳрида яшовчи аёл Оллоҳ билан бирлашишни афзал кўрди”,—дейилади хабарда.

Газетага бу маълумотни марҳуманинг ўғли берган. У бу қилмиши билан ўзининг сиёсий қарашларини ва марҳума онасининг юмор ҳиссини билдирмоқчи бўлган. Аслида эса, 68 ёшли аёл ўпка саратонидан вафот этган.

Марҳума узоқ йиллар ҳамшира бўлиб ишлаган. У турмуш ўртоғи билан 46 йил бирга умр гузаронлик қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа