Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Forbes россиялик миллиардерларнинг энг бадавлат меросхўрлари рейтингини эълон қилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 19.05.2016, 16:03

Forbes журнали россиялик миллиардерларнинг энг бадавлат меросхўрлари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Журналистлар россиялик миллиардерлардан 20 нафарини танлаб олди. Уларнинг фарзандаларининг ҳар бирига эса 1,82 миллиард доллар мерос тўғри келади. 

Forbes талқинига кўра, Россиядаги энг бадавлат меросхўр “Лукойл” компанияси акционери Вагит Алекперовнинг ўғли Юсуф ҳисобланади. У тадбиркорнинг ягона меросхўри бўлиб, унга 8,9 миллиард доллар мерос бўлиб қолиши мумкин. Иккинчи ўринни эса “Еврохим” ва СУЭК компаниялари эгаси Андрей Мельниченконинг тўрт ёшли қизи Тара Мельниченко эгаллади. Отасидан бу қизчага 8,2 миллиард доллар миқдоридаги мерос қолади.

Учинчи ўринни “Новатэк” ва “Сибур” компаниялари президенти Леонид Михельсоннинг 24 ёшли қизи Виктория ва 1 ёшли ўғлига насиб этди. Уларнинг ҳар бирига 7,2 миллиард доллар миқдорида мерос қолади.

Рейтингнинг энг бадавлат меросхўрлар ўнталигига  “Альфа Групп”, “Магнит” супермаркетлари тармоғи, “Уралкия”, “Ренова” каби йирик компаниялар эгаларининг фарзандлари ҳам киритилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа