Долзарб мавзулар Абитуриент

Харидлар учун энг кўп танланадиган шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

Бўлимлар: Lady
Теглар:
Добавлено: 19.05.2016, 16:56

JLL консалтинг компанияси харидлар учун энг кўп танланадиган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.  

Рейтингнинг биринчи поғонасини Лондон шаҳри эгаллади. Мазкур шаҳарда мижозларга олий сифатли маҳсулотларни таклиф этувчи кўплаб йирик халқаро компаниялар жойлашган.

Осиё ва Тинч океани ҳудудида жойлашган мамалакатлар орасида эса харид учун энг кўп танланадиган шаҳар Гонгконг бўлди. Рейтинг тузувчиларнинг сўзларига кўра, мазкур ҳудудлардаги умумий савдо ҳажмининг учдан бир қисми Хитойга тегишли. Учинчи ўринни Париж шаҳри забт этди. Бу шаҳарда ижара нархи ўта қиммат бўлишига қарамай, тадбиркорлар савдо-сотиқ соҳасини анча ривожлантирган. 

Шоппинг учун маъқул кўриладиган шаҳарлар 10 талигига Дубай, Нью-Йорк, Сингапур, Пекин, Шанхай, Аль-Қувайт ва Токио шаҳарлари ҳам киритилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа