Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Илк маротаба Эйфел минорасида яшашга рухсат берилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 20.05.2016, 10:53

Илк маротаба Парижнинг Эйфел минорасида яшашга рухсат берилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Парижнинг диққатга сазовор, машҳур Эйфел минорасида Францияда июнь ойида ўтказиладиган футбол бўйича Европа чемпионати вақтида илк маротаба яшашга рухсат берилади. HomeAway компанияси унинг биринчи қаватини данғиллама уйга айлантиришга киришди. Бу ерда 19 май куни старт олган танловнинг тўрт ғолиби яшайди.

Уй деразасидан Парижнинг энг гўзал манзаралари — Ғалаба арки, Сакре-Кёр меъморий ёдгорлиги ва Сена дарёси кўриниб туради.

HomeAway компанияси раҳбари Брайан Шарплз бу акцияни “мисли кўрилмаган ҳодиса” деб атади. Бу ерда яшаган инсонлар анча вақтгача уни ёқимли хотира сифатида унутмайдилар деб таъкидлади. 

Эйфел минораси TripAdvisor сайёҳлик порталининг берган маълумотига кўра, дунёнинг 12 та диққатга сазовор жойлари рўйхатига киритилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа