Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Россия либерал демократик партияси аъзолари ишга велосипед ва роликларда келишди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Жума куни Россия либерал демократик партияси аъзолари Давлат думасига велосипедда, самокатларда ва роликларда келишди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Либерал-демократ Михаил Дегтяревнинг маълумот беришича, жума куни Россияда “Ишга велосипедда” номли акция ўтказилган. Партиянинг барча аъзолари раҳбар Владимир Вольфович Жириновский раҳбарлигида Думага экологик жиҳатдан қулай бўлган транспорт — велосипед, самокат ва роликларда келишган. Партия раҳбари Жириновский ҳам ишга велосипедда келган. Дегтяревнинг таъкидлашича, фракция парламентнинг қуйи палатаси раиси Сергей Наришкиндан Давлат думаси ёнидан велосипедлар учун тураргоҳ ажратишни сўраган.

“Ишга велосипедда” акцияси нафақат Москвада, балки Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилган. Бу акцияни ўтказишдан мақсад — велосипед уловнинг энг қулай турларидан бири эканлигини кўрсатишдир.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии