Долзарб мавзулар Абитуриент

Москва шимолида полициячилар қалбаки 1 миллион рублни мусодара қилишди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 21.05.2016, 12:07

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Москва шимолида қалбаки пулларни ишлаб чиқаришда гумон қилинган одамни қўлга олди, деб хабар берди “Gazeta.ru”  нашри.

“Головинск шоссесида жойлашган валюта айирбошлаш шахобчасида жиноятчи қалбаки 5 минг рублни алмаштирган. Унинг автомашинаси тинтув қилинганда у ердан қалбаки  5 минг рубллик купюралар ва 100 АҚШ доллари, жами 1 миллион рубллик қалбаки пуллар топилган”, деб маълумот берди Россия ИИВ матбуот хизмати бош бошқармаси раҳбари Софья Хотина.

Жиноятни амалга оширган 47 ёшли эркак, 8 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

29.06.2017, 14:11
28.06.2017, 15:27