Долзарб мавзулар Абитуриент

Райҳон дам олиш кунларини фарзандларига бағишлади(Фото)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 23.05.2016, 10:07

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон дам олиш кунларини фарзандлари билан мароқли тарзда ўтказди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди. 

Хусусан, Райҳон фарзандлари Ислом ва Имрон билан ҳайвонот боғига борди. Ўғилларига фаввораларни кўрсатди. Ҳатто улар билан бирга стадионга боришга ҳам улгурди. 

Якшанба куни эса хонанда ёш тошабинлар театрига Ислом ва Имрон билан биргаликда борди. Мазкур театрда хонанданинг фарзандлари “Уч чўчқача” спектаклини мароқ билан томоша қилди. Айниқса уларга актёр Хасан Солиҳов ижросидаги Бўри образи манзур бўлди. Бу ҳақда хонанда Instagram`даги саҳифасида айтиб ўтар экан, Хасан Солиҳовга таклиф учун раҳмат айтишни ҳам унутмади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа