Долзарб мавзулар Абитуриент

Даврон Кабулов ҳамкасбларидан бирига божа бўлди(Фото)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Фото, Тўй
Добавлено: 24.05.2016, 10:25

Кеча, 23 май куни Тошкент шаҳридаги “Мумтоз” тўйхонасида бошловчи Даврон Кабуловнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тўй кутилган ва кутилмаган ҳодисаларга бой тарзда ўтди. 

 

Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров ижросидаги “Келибди” қўшиғи садолари остида келин Эъзозахоннинг якка ўзи тўйхонага кириб келди. Бу ҳолатдан йиғилганлар ҳайратга тушиб улгурмасиданоқ Даврон Кабулов микрофонни олиб, хонанда Жўрабекнинг “Бор бўлгим келар” қўшиғини ижро этди. Куёвболанинг ўз тўйида қўшиқ ижро этиши кутилмаган ҳолат бўлди. 

  

Тўйга ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакиллари ташриф буюрди, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров, Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Раҳимхон, Зиёда, Райҳон Ғаниева, хонандалар Шаҳзода, Ойбек ва Нигора, ВИА Шарқ, актёрлар Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров, актрисалар Шаҳзода Матчонова, Ситора Фармонова, Райҳон Уласенова... Хуллас, бу қаторни узоқ давом эттириш мумкин. 

  

Блоггер Сардор Комиловнинг маълумотларига кўра, Даврон “Афруз” гуруҳи яккахони Жамшид билан божа бўлган. 

Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз ижодкорлари номидан икки ёшга бахт тилаб қоламиз!

  

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии