Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Тошкентнинг Ганга кўприги устида 11 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Авто, ЙТҲ
Добавлено: 24.05.2016, 14:06

Бугун, 24 май куни эрталаб соат 8:00 лар атрофида Тошкент шаҳри Ганга кўприги устида деярли бир вақтнинг ўзида  11 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда

ЙТҲда кўприк устида йўлнинг қоқ марказида учта автомобиль бир-бирини уриб юборганини кўриш мумкин. Оқ рангдаги Spark автомобилининг орқасидан Cobalt автомобили, унинг орқасидан яна бир Spark автомобили келиб урган. 

Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, мана шу уч автомобилга 5 метрча етмасдан соат 8: 30 ларда яна бир йўл-транспорт ҳодисасининг гувоҳи бўлишган. Мазкур ЙТҲ эса 6 та автомобиль иштирокида юз берган. Айниқса, авария иштирокчиларидан бири Epica автомобили жиддий зарар кўрган. 

Нигора Хасанова исмли Facebook фойдаланувчисининг айтишича, у айнан мана шу кўприк устида яна иккита автомобиль иштирокидаги ЙТҲнинг ҳам гувоҳи бўлган. Интернет фойдаланувчисининг таъкидлашича, у ўша ҳудуддан ўтаётган пайтда ЙПХ ходимлари авария сабаблари ва оқибатларини ўрганаётган бўлган. 

Мазкур учта ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

 

БУЮК БРИТАНИЯ БОШ ВАЗИРИ ХОТИНИГА 2 МИНГ ДОЛЛАРЛИК МИНИЛГАН МАШИНА ОЛИБ БЕРДИhttps://t.co/6ulOoDJKBQ pic.twitter.com/fYwutONOJs

— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 24 мая 2016 г.
Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа