Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Цукерберг уйини тўсаётган тўртта қўшнисининг уйини бузади

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Facebook

Facebook компанияси асосчиси Марк Цукерберг тўртта қўшнисининг уйини бузишни талаб қилди. Унинг айтишича, бу уйлар унга Калифорния штатидаги Пало-Альтодаги уйини тўсиб қўймоқда, дея хабар беради Fox News телеканали.

Уларнинг ўрнига 32 ёшли миллиардер бошқа тўртта уй қурмоқчи, бироқ ушбу уйларнинг умумий майдони кичикроқ бўлади. Бундай режа машҳур ижтимоий тармоқ асосчисига қанчага тушиши маълум эмас. Шуниси маълумки, 2013 йилда Цукерберг уйи атрофидаги барча уйларни сотиб олишга $30 млн ортиқ пул сарфлаган. У асосий уйини ҳарид қилганидан сўнг, риэлторларнинг Цукербергнинг уйида нима бўлаётганини кузатиш мумкин бўлган бошқа бинолар қуриш ҳақидаги режаларини билиб қолди.

Аниқланишича, майдони 464,5 квадрат метр келадиган уй унга $7 млн тушган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии