Долзарб мавзулар Абитуриент

Ёнғиндан қутулиш учун бутун оила 5-қаватдан сакради (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Ёнғин, Россия
Добавлено: 25.05.2016, 11:28

Россиянинг Владимир вилояти Струнино шаҳрида мудҳиш ҳодиса юз берди. Уйида ўт чиққан оила аъзолари ёғиндан қочаман деб бешинчи қаватдан сакради ва ҳалокатдан қутулиб қолишди. Қўшнилар уларга ёрдам мақсадида пастда гилам тортиб туришди, яна бир неча киши камерага суратга ҳам олишди.

Даставвал оила бошлиғи пастга чақалоқни отди. Сўнг каттароқ ёшдаги болани. Кейин 5-қаватдан она сакради. Энг оҳирги бўлиб оила бошлиғининг ўзи сакради. У гиламнинг четига тушгани сабабли суяги синди, аммо унинг ҳаёти хавфдан ҳоли. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига жабрланганлар касалхонага юборилганидан сўнг етиб боришди.

ФВВда оиланинг бу қарорини ҳатар катта бўлгани сабабли совуққонлик деб баҳолашди. Шу билан бирга оила аъзоларни уйдаги тутун ҳам ҳалок қилиши мумкин бўлган, улар уйдан балконга чиққан чоғда уй тутунга тўлган. Ёнғин сабаблари аниқланган: бир қават пастда яшовчи қўшни уйида қуймоқ тайёрлаётган бўлган ва бир муддатга газни қаровсиз қолдирган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии