Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Бугун барча мактабларда "сўнгги қўнғироқ" жаранглади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 25.05.2016, 15:01

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида 25 май куни  “Хайр, мактаб! Салом, коллеж!” мавзуидаги тадбирлар “Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз” шиори остида ташкил этилди.

2015/2016 ўқув йили ҳам таълим тизимида ранг-баранг воқеаларга бой бўлди.  Болаларга билимлар билан бирга, Ватан келажаги учун масъуллик, тинч ва осойишта, бахтиёр ва фаровон ҳаётни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, яратилган имкониятларга муносиблик туйғусини сингдиришга алоҳида эътибор қаратилди.  

Ўтказилган кўплаб танловлар жараёнида энг яхши мактаб, энг яхши фан ўқитувчиси, она тили ва адабиёт, ҳуқуқ, иқтисодий билимлар ва бошқа кўплаб фанлар бўйича билимдон ва изланувчан ўғил-қизлар аниқланди. Спорт мусобақалари болаларнинг иродасини тоблаган бўлса, ижодий лойиҳалар, танлов ва фестиваллар жонажон Ўзбекистонимизнинг истеъдодларга нақадар бойлигини намойиш этди. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан олинган хабарга кўра, жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларини 476 минг 616 ўқувчи тамомлади. Улар ўқитишнинг кейинги – ўрта махсус, касб-ҳунар тизими босқичига тўлиқ қамраб олинади.


 

РАВШАН СОБИРОВ БИТИРУВЧИ ЎҒЛИ УЧУН “ҲАЙР МАКТАБИМ”НИ КУЙЛАБ БЕРДИ @MIRZOMUZAFFAR https://t.co/HgdlNkXCIh pic.twitter.com/3nwCbJvMIZ

— DARAKCHI.UZ (@darakchi_news) 25 мая 2016 г.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа