Долзарб мавзулар Абитуриент

Навоийлик фуқаронинг қўлидан телефонини тортиб олган жиноятчи қўлга олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Жиноят
Добавлено: 25.05.2016, 15:23

Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ички ишлар бўлимига шу туманда яшовчи 22 ёшли аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс А.Навоий маҳалласи ҳудудида унинг қўлидан "Нокиа" русумли қўл телефони тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган, деб хабар беради 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати. 

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу шаҳарда яшовчи 24 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии