Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Улуғбек Раҳматуллаевнинг мухлисаси хонанда билан учрашмаса ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес

Таҳририятга қўнғироқ қилиб, ўзини Дилдора дея таништирган мухлиса  хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг телефон рақамини сўрайди. Таҳририят ходимлари санъаткорларнинг шахсий маълумотларини беролмасликларини айтганида, у ўзини сувга ташламоқчилигини айтади, — деб ёзади “kun.uz” “diydoraziz.uz” нашрига асосланиб. 

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев билан боғланган таҳририят ходимлари ушбу ҳолат юзасидан изоҳ сўрайди. 

Улуғбек Раҳматуллаев:  — Бундай ҳолатлар жуда кўп бўлади, ҳозирда парво ҳам қилмайман. Бошида нима қилишимни билмай қолганман. Тўғри, мени яхши кўришлари, ардоқлашларидан миннатдорман. Лекин мен билан гаплашмаса, ўзини ўлдирадиган инсон қанақа бўлиши мумкин?! Ота-онасини ўйламайдими, бундай инсонларга ишонмайман, қолаверса, бу гаплари ёлғон. Мен ҳаётга реал қарайдиган ва ўзини, бировни ҳурмат қиладиган инсонларни яхши кўраман ҳамда дўстлашаман. Мухлисларим ҳам ана шундай бўлишини истайман.


 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии