Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўртаер денгизида ҳалокатга учраган А320 лайнери радиомаёғининг сигнали ушланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Аэропорт
Добавлено: 26.05.2016, 12:29

Ўртаер денгизида EgyptAir компаниясига қарашли ҳалокатга учраган А320 лайнерининг авария радиомаёғи сигнали ушланди

Миср тергов комиссияси раҳбари Айман ал-Муқаддам маёқнинг жойини аниқлашга муваффақ бўлингани ҳақида маълум қилди.

Ушбу маёқ самолёт ҳалокатга учраганда спутникка сигналлар юборади.

Эслатиб ўтамиз, EgyptAir авиакомпаниясига қарашли Париждан Қоҳирага учаётган А320 самолёти радар экранларидан жорий йилнинг 19 май куни йўқолди. Унинг бўлаклари Ўртаер денгизида Карпатос грек ороли яқинидан топилди. Ҳалокат оқибатида 66 киши ҳалок бўлган.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа