Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ҳиндистонда дунёдаги “энг оғир” қизалоқ туғилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Бола, Ҳиндистон
Добавлено: 26.05.2016, 16:32

Ҳиндистон жанубида дунёдаги “энг оғир” қизалоқ дунёга келди, деб ёзади “Gazeta.ru”.

Янги туғилган чақалоқнинг вазни 6,8 килограммни ташкил этди. Нашрнинг ёзишича, одатда олти ойлик чақалоқлар мана шундай вазнга эга бўлади.

Қизалоқнинг онаси уни кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирган. 

19 ёшли Нандинининг ўзи ҳам биринчи фарзанди бу даражада катта вазнда туғилишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Тахминларга кўра, ҳиндистонлик “полвон” қизалоқ дунё рекордини ўрнатади. 2014 йилда АҚШда ҳам оғир вазнга эга чақалоқ дунёга келган эди. Унинг вазни 6,5 килограмни ташкил этиб, бу рекорд кўрсаткич сифатида баҳоланган эди.

Ҳозирда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши кутилаётган бу қизалоқ шифокорлар назорати остида. “У ростан ҳам жуда катта ва чиройли”,—дейди гинеколог Пурнима Ману.


 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа