Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Суриядаги урушда қурбон бўлганлар сони 280 мингдан ортди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Суриядаги можаролар бошланганига беш йил тўлган бўлса, бу вақт ичида 280 минг киши қурбон бўлди. Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваторияси томонидан тақдим этилган маълумотларни Le Figaro нашри тақдим этди.

Қурбон бўлганларнинг аниқ сони 282 283 киши, уларнинг 81,5 минг нафари оддий фуқаролар, шундан 14 минг нафари болалар. Ҳужжатга кўра, шу вақт ичида 48,5 минг жангари ўлдирилган. Сурия армияси, ҳуқуқт тартибот ходимлари 100 мингдан ортиқ одамни йўқотган.

Суриядаги можаролар президент Башар Асаднинг истеъфога чиқиши талаб қилиниши оқибатида 2011 йилда бошланган. Ушбу можаролар фуқаролар урушига айланиб кетди, бунинг оқибатида эса террорчилик ташкилотлари ҳам мамлакатнинг бир қисмини эгаллаб, куч йиғиб олди.


 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии