Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Роналдунинг ўғли отасини ҳайрон қолдирди

Бўлимлар: Футбол

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 5 ёшли ўғли унга жамоадоши Гарет Бэйлдан секинроқ югуришини айтди.

“Ўғлим бўлишини ҳар доим хоҳлаганман. У мени яхши томонга ўзгартирди. Бир кун у менга Бэйл мендан тезроқ югуришини айтди. Мен эса унга “Нималар деяпсан, сенинг отангдан тезроқ югурадигани йўқ” дедим. Бошқа сафар эса у Месси ўз интервьюсида менинг ўнг оёғим сингари ўйнай олиш истагини айтганини гапириб берди. Кейинроқ билсам, унга бу нарсаларни мактабда айтишган экан. Бундай ҳикоялар мени қувонтиради, ахир у ҳали жуда ёш”, – деди 31 ёшли ҳужумчи.


 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии