Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

АҚШда президентликка биринчи расмий номзоднинг номи аниқ бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Нью-Мексико штати Губернатори Гэри Жонсон АҚШ президентлигига илк расмий номзод бўлди. Associated Press хабар беришича, Либертариан партияси унинг номзодини тасдиқлади.

Жонсоннинг номзоди партия съездида Орландода Флорида штатида тасдиқланди. Овоз бериш жараёнида у икки нафар рақиби: The Libertarian Republic журнали асосчиси Остин Петерсен ва компьютер антивируслари ишлаб чиқарувчи компания асосчиси Жон Макафини ортда қолдирди.

Ўзининг сайловолди кампаниясини тақдим этар экан Жонсон АҚШнинг ҳарбий фаоллигини қисқартириш лозимлиги, сабаби у Американинг хавфсизлик даражасини тушираётганини илгари сурган. Бундан ташқари, у солиқларни тушириш, бюджет ҳаражатларини эса қисқартиришни ёқлаб чиққан.


 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram