Долзарб мавзулар Абитуриент

Лионель Месси ўртоқлик ўйинида белидан жароҳат олди

Бўлимлар: Футбол
Добавлено: 30.05.2016, 14:30

“Барселона” клуби ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Гондурасга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.

Аргентинанинг 1:0 ҳисобида якунланган ўйинда 28 ёшли футболчи учрашув вақтида рақиб футболчиси билан тўқнашиб, бел қисмида оғриқ сезди ва 64 дақиқада майдонни тарк этди. 

Маълумотларга кўра, унинг жароҳати оғир эмас, аммо Месси терма жамоасининг Америка Кубоги-2016 мусобақасидаги илк ўйинини ўтказиб юбориши мумкин. 

Аргентина терма жамоаси Америка Кубоги мусобақасидаги илк ўйинини 7 июн куни Чили термасига қарши ўтказади.


 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии