Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Филиппо Индзаги аутсайдер жамоани бошқаради

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол

Италия терма жамоаси ҳамда “Милан” клубининг собиқ ҳужумчиси ва мураббийи Филиппо Индзаги “А” Серияни тарк этиб, “Б” Серияга равона бўлган “Фрозиноне” жамоасини бошқариши мумкин.

Football Italia нашрининг маълум қилишича, Индзаги “Фрозиноне” президенти Маурицио Стирпе билан учрашган ва томонлар ўзаро келишувга эришган. Яқин кунларда мутахассис клубга бош мураббий этиб тайинланади.

Маълумот учун, Индзаги 2014/15 йилги мавсумда “Милан”ни бошқарган ва жамоа ўшанда 10-ўринни қўлга киритиб, еврокубокларда иштирок эта олмаганди. 2015 йилнинг ёзида у ўз лавозимидан озод этилди.


 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии