Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Чехияда яшовчи уйқучи филча ҳақидаги видео интернетни забт этди(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 31.05.2016, 10:34

Чехия пойтахти Прага шаҳри ҳайвонот боғида яшовчи филча ҳақидаги видеоролик  интернет фойдаланувчиларига манзур бўлди. Ухлаб ётган филчани унинг онаси ва ҳайвонот боғи ходимлари уйғотишга ҳаракат қилаётгани акс этган видеоролик  YouTube`да қисқа муддат ичида 200 минг марта томоша қилинган. 

Видео муаллифларининг маълум қилишича, куннинг асосий қисмида филча ўта фаол. Бироқ, агар филча ухлаб қолгудек бўлса,  уни уйғотиш жуда қийин. 

Қуйидаги видеода филчани дастлаб унинг онаси, кейинроқ эса ҳайвонот боғи ходимлари уйғотишга ҳаракат қилишганини кўриш мумкин. Ҳайвонот боғи ходимининг узоқ муддат давом этган уринишларидан сўнг филча кўзини очди ва оёққа турди.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа