Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Гарет Бэйлнинг иштаҳаси карнай

Бўлимлар: Спорт
Теглар: Футбол
Добавлено: 31.05.2016, 11:24

“Реал” клуби ҳамда Уэльс терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Европа Чемпионлар лигасидаги муваффақиятдан сўнг Европа чемпионатида ҳам ғолиб бўлиш истаги бор эканини айтди

“Чемпионлар Лигаси ғолиблигидан сўнг ўзимни анча ишончли ҳис қиляпман. Европа чемпионатини интизорлик билан кутмоқдаман. Клуб сафида ҳар икки уч кунда ўйнаймиз, Евро–2016 турнирида эса ҳар 4-5 кунда. Бу нормал ҳолат. Термадаги жамоадошларимнинг барчаси тайёр эканига умид қиламан. Ким билсин, балки бир ой давомида иккита бош совринга эга бўларман”, – деди Бэйл.

Маълумот учун, Евро–2016 футбол мусобақаси 10 июнь куни старт олиб, 10 июлда ўз ниҳоясига етади.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа