Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги 10 кун ичида иккинчи ўйини бекор қилинди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол

Шу йилнинг 2 июнга белгиланган Ўзбекистон - Экваториал Гвинея халқаро ўртоқлик учрашуви Экваториал Гвинея футбол федерациясининг ташаббусига кўра бекор қилинди.

Экваториал Гвинея футбол федерацияси бош котиби Тадео Нсуе Онва имзолаган хатда айтилишича, Африка Конфедерациясининг йўриғига кўра Африка Миллатлар Кубогининг саралаши доирасида ўтказилиши керак бўлган Экваториал Гвинея-Бенин ўйини 3 июнь куни ўтказилиши мумкин. Шу сабабли Экваториал Гвинея Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Тошкентга кела олмаслигини маълум қилди.

«Биз Ўзбекистон Футбол Федерациясидан узр сўраймиз ва ушбу ўйиннинг яқин вақт ичида ўтказилишига умид қилиб қоламиз», - деб Экваториял Гвинея футбол федерацияси бош котибининг мактубидан сўзларни келтиради ЎФФ матбуот хизмати.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон-Экваториал Гвинея учрашувига сотилган чипталарни қайтариб олиш масъулиятини ўз бўйнига олади.

Қайд этиш керакки, 10 кун аввал ЎФФ ташаббуси билан 2 июн куни бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик ўйини бекор қилинганди. Ўзбекистон термаси ким билан ўйнаши ҳозирча номаълум.


Google+
WhatsApp
VK
Telegram