Долзарб мавзулар Абитуриент

АҚШда селфи шарафига ёдгорлик ўрнатилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 01.06.2016, 14:17

Техаснинг Шугар шаҳрида селфига атаб ёдгорлик қўйилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Унда ўзларини қўл телефони орқали суратга олаётган икки қиз тасвирланган. Бу ёдгорлик шаҳар маъмурияти биноси ёнига ўрнатилган. Бу ҳайкал жамоатчиликнинг танқидига учради. Уларнинг фикрича, бу пулни ҳавога совуришдир. Ҳайкални шаҳар маъмуриятига шу ерда яшовчи маҳаллий фуқаро ҳадя қилган. Бошқаларга эса ҳайкалнинг моҳияти ёқмаган.

Шаҳар маъмуриятининг берган маълумотига кўра, селфига аталган ёдгорлик тўпламига ўнта ҳайкал киритилган. Улар ҳадя қилинганда қаерга ўрнатилиши номаълум бўлган. Ҳайкаллардан бирида гитара чалиб ўтирган эркак ҳам акс эттирилган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии