Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси ОФКнинг 47 та давлати бўйича ҳакамлар маслахатчисига айланди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:
Добавлено: 02.06.2016, 12:51

ОФК назоратчиси, шунингдек ОФК ҳамда ФИФА инструктори ҳисобланган ўзбекистонлик Фарҳод Абдуллаев Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига кўра қитъанинг 47та мамлакатида ҳакамлар маслахатчси сифатида иш бошлади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда

Янги лойиҳага кўра, Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар департаменти ҳамда қўмиталари ишини яхшилаш ишларига кўмаклашади, шунингдек ҳакамлик билан боғлиқ бошқа масалаларда маҳаллий ҳакамлар ва назоратчиларга ёрдам беради.

Маълумот учун, Фарҳод Абдуллаев айни кунларда Малйзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида илк бор ташкил этилаётган ҳакамлар экспертлари семинарида иштирок этмоқда. Осиё Футбол Конфедерацияси ташаббусига кўра, илк бор ташкил этилаётган семинарда 17 нафар ҳакамлар назоратчилари иштирок этишди. Ушбу семинарда, қитъада ҳакамлар савиясини ошириш масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, ҳакамлар ва назоратчилар фаолиятини яхшилашга қаратилган бир қатор дастурлар ишлаб чиқилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа

29.06.2017, 14:11
28.06.2017, 15:27